Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 май куни ПҚ-3751-сонли қарори эълон қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Муҳтарам Президентимизнинг мазкур қарорида 2018 йил 1 ноябрдан машина-трактор паркларини бошқаришнинг энг самарали  шаклини танлаш бўйича эксперимент ўтказиш мақсадида “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги 3 та машина-трактор паркларининг давлат унитар корхоналарига айлантириш кўзда тутилган.

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти томонидан Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларидаги Пасдарғом, Жарқўрғон ва  Гулистон Агросервис МТП МЧЖларни ДУКларга айлантириш ишлар амалга оширилди.

Самарқанд вилояти Пасдарғом тумани, Сурхондарё вилояти  Жарқўрғон тумани ва Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани хокимлигининг  “Туман МТП” ДУКни ташкил қилиш ва уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинди ва уларнинг уставлари тасдиқланиб, мазкур ДУКлар ўз фаолиятларини бошлади.

Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ 2018 йил 1 ноябрдан  машина- трактор паркларини бошқаришнинг энг самарали  шаклини танлаш бўйича эксперимент ўтказиш мақсадида тизимдаги 26 та машина-трактор паркларини эллик бир фоизидан юз фоизгача улушини бозор нархида тадбиркорлик субъектларига танлов асосида сотиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарининг 2018 йил 26 октябрдаги топшириғига асосан Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар хокимларининг сотувга қўйилаётган туман “Агросервис МТП” МЧЖлар устав жамғармасидаги 51 фоиздан 10 фоизгача улушини бозор нархида сотиб олиш бўйича энг яхши таклифлар танловини ўтказувчи  вилоят комиссия тузиш ва унинг таркибини тасдиқлаш бўйича қарорлари қабул қилинди.

Танлов савдоларини ўтказувчи мустақил ташкилотлар томонидан Республика “Биржа” газетасида ва вилоят газеталарида, интернетдаги веб сайтлар орқали танлов савдоларини ўтказиш тартиб қоидалари эълон қилинди.

2018 йил 29 декабрь куни биринчи бўлиб Андижон вилоятидаги “Асака Агросервис МТП” МЧЖ устав фондидаги “Андижон Агросервис МТП” МЧЖнинг 100 фоиз улушинива Сурхондарё вилоятидаги “Қумқўрғон Агросервис МТП 2017” МЧЖ устав фондидаги “Сурхондарё Агросервис МТП” МЧЖнинг 100 фоиз улушини очиқ танлови ўтказилади.

Қолган танловлар оммавий ахборот воситасида эълон қилинган кундан бошлаб 30 кундан сўнг ўтказилади.

Танлов натижалари унинг ғолибини кўрсатган ҳолда танлов савдоларини ўтказувчи ташкилот томонидан аввал қайси оммавий ахборот воситалари орқали танлов эълон қилинган бўлса ўша ОАВда ошкор қилинади.

Танлов ғолиби билан МТПнинг устав жамғармасидаги юз фоиз улуш сотиб олинган вақтдан бошлаб икки йил давомида ташкилий-ҳуқуқий шакл ва асосий фаолият турини (механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш) сақлаб қолиш шарти билан уч томонлама шартномалар имзоланади.

“Ўзагросервис” АЖ
Матбуот хизмати

Print Friendly