2018 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон экинлари йиғиштириб олинди

 

Дон Ризқ-Рўзимиз – юртимиз тинч, элимиз обод, тинчу-хотиржам, ҳалолу-пок яшамоқдамиз. Жадаллик билан ривожланиб бораётган Ўзбекистонимизда, ҳар бир соҳа ўз қадр-қимматига эга. Хаммамизга маълум халқимиз севадиган соҳалардан бири бу деҳқончиликдир. Бу соҳа эгалари пешона терлари билан, ҳалол меҳнатлари билан халқ дастурхонига турли хил мева ва сабзавотларни етказиб бермоқда. Айниқса дон махсулотидан тайёрланадиган нонимиз дастурхон кўрки ҳисобланади. Албатта бунга сабаб деҳқонларимиз буғдойни минг меҳнатлари орқали етиштиришларидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги
“2018 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон экинларини йиғиштириб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3754-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил ғалла ўрими мавсумида жами 3577 дона ғалла ўриш комбайнлари қатнашди.

Шундан “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятига 2123 донаси тегишли бўлиб мавсум давомида 521.9 минг гектар ғалла майдони ўрилди. Бу эса умумий ғалла майдонининг 47 % ташкил этади.

2017 йил “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизим корхоналаридан 1906 дона ғалла ўриш комбайнлари иштирок этиб жами 446,9 минг гектар майдон ўрилган,умумий майдонга нисбатан 33,9 % ташкил этган.

2018 йил ғалла ўрими мавсумида бажарилган ишлар хажми 2017 йилга нисбатан 117 % ташкил этди.

 

“Ўзагросервис” АЖ
Матбуот хизмати

Print Friendly