“Ўзагросервис” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

 

Ватанимиз мустақиллик байрами энг улуғ ва энг азиз байрамларидан биридир. Бу кунда аждодларимизнинг асрий орзулари рўёбга чиққанлиги,  халқимизнинг тенглар ичида тенг бўлиш ҳуқуқи юзага келганлиги, миллий ўзлигимиз, қадриятимиз тиклангани билан улуғдир. Она юртимизда тинчликни, тараққиётни, халқимиз фаровонлигини таъминлаётгани, фарзандларимиз келажаги учун мустаҳкам замин яратаётгани билан азиз ва мукаррамдир.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятида байрам тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.Отажонов, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти раҳбар ва ишчи-ходимлари ҳамда тизимда узоқ йиллар мобайнида самарали меҳнат қилган фахрийлар иштирок этдилар. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти Бош директори Р.Хайитов байрам муносабити билан барча йиғилганларни самимий табриклади ва ўзларини камтарин меҳнатлари билан ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш йўлида ўз ҳиссаларини қўшаётган  ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар топширди.

Ўзагросервис” АЖ
Матбуот хизмати

Print Friendly