Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида“Ўзагросервис” АЖ Бош директори Р.Хайитовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутатлари ҳузурида ҳисоботи

 

“Ўзагросервис” АЖ Бош директори Р.Хайитовнинг 2018 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ва бошқа тегишли қўмиталар депутатлари ҳузурида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Бош директор ўз нутқида 2017-2018 йилларда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиз қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларини сервис ва механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш ва уларни ер ҳайдаш, экин экиш ва ҳосилни йиғиб-териб олиш билан боғлиқ асосий техника турлари билан таъминланиш даражаси,машина-трактор паркларини республикамиз корхоналарида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари ва уларга техник хизмат кўрсатувчи ускуналар билан таъминланиш даражаси, 2017-2018 йилларда тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ва лизингга олиниши лозим бўлган ва олинган қишлоқ хўжалик техникалари ва уларга сервис хизмат кўрсатишнинг бугунги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутатларига кенг атрофлича ахборот берди.

Шу билан бирга жамиятнинг ютуқлари билан бир қаторда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти олдида қилиниши лозим бўлган ишларга тўхталиб, келгусида ижросини таъминлаш борасида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатларига ўз таклифларини маълкм қилди.

Р.Хайитовни ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутатлари томонидан ижобий қабул қилинди.

 

“Ўзагросервис” АЖ
Матбуот хизмати

Print Friendly