“Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг тизим “Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан 2019 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишлари бошланди

 

Халқимизда “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деган нақл бор.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги “2019 йил ҳосили учун кузги шудгорлашни уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 42-сонли баёнигамувофиқ 2019 йил ҳосили учун шудгорлаш ер майдони жами 1060.1 минг гектарбўлиб, ушбу майдонларни шудгорлаш учун 5412 дона ҳайдов тракторларижалб қилиниши белгиланган.

Шундан “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизим корхоналари ҳисобидан 1711 дона ҳайдов тракторлари қатнашиши режалаштирилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизими ҳайдов тракторлари билан қилинадиган шудгорлаш ишлари ўтган 2017 йилга нисбатан 198 % ташкил этди.

 

“Ўзагросервис” АЖ
Матбуот хизмати

Print Friendly