2018 йил 7 декабрь куни «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти мажлислар залида «Конституция-бахтимиз қомуси» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

 

2018 йил 7 декабрь куни «Ўзагросервис» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган «Конституция-бахтимиз қомуси» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда жамият ишчи-ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда жамият Бош юристконсульти С.Тилавов сўзга чиқиб Конституциямиз давлат халқ иродасини ифода этишини, унинг манфаатларига хизмат қилишини, давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи Ўзбекистон халқи эканлигини, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланишини белгилаб берганлигини яна бир бор таъкидлади.

Ўзбекистонда истиқомат қилувчи фуқароларнинг миллати, ижтимоий келиб чиқиши, динидан қатъий назар уларнинг миллий қадриятларининг, ўзбек халқи меросининг сақланилиши қафолатланганлиги ҳақидаги Конституция бобларидан мисоллар келтирди ва ўз-ўзини бошқариш органлари (маҳалла)нинг фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ўстириш ва сиёсий маданиятини шакллантиришдаги роли ҳақида сўзлади.

“Ўзагросервис” АЖ
 Матбуот хизмати

Print Friendly