“Ўзагросервис” акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2018 йил 25 декабр куни соат 11.00 да ўтказилади

“Ўзагросервис” акциядорлик

жамияти акциядорларининг  диққатига!!

 

“Ўзагросервис” АЖ Кузатув кенгашининг 2018 йил  10 декабрдаги мажлис қарорига асосан жамият акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши 2018 йил 25 декабр куни  соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Абай кўчаси 4а уй. манзилида жойлашган жамият маъмурий биносида ўтказилади.

Жамиятнинг электрон почта манзили: e-mail  uzagro@uzagroservis.uz

Вебсайт: www. uzagroservis.uz

 

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

 

  1. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Саноқ комиссиясини тасдиқлаш;

2.“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши  регламентини тасдиқлаш;

  1. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти Бош директорининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги “Қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3751-сонли қарори талабларини бажарилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи;
  2. Жамият Устав капиталини жойлашган акциялар ҳисобига ошириш тўғрисида;
  3. “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш;
  4. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти “Акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларини тасдиқлаш;
  5. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказида 2018 йил 13 апрелда №Р081-4 рақам билан рўйхатга олинган “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг қўшимча акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарорига киритилган ўзгаришлар ва (ёки) қўшимчалар матнини тасдиқлаш;
  6. Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва хабарни ошкор қилиш шаклини тасдиқлаш;
  7. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти «Ички назорати тўғрисида”ги, “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги,“Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги ва “Манфаатлар тўқнашуви вақтида харакат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларини тасдиқлаш;
  8. “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг 2019 йил учун бизнес режасини тасдиқлаш

 

Жамият акциядорларига навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реестри) 2018 йил 19 декабрь кунига белгиланди.

 

Акциядорлар  умумий йиғилишга  ўз шахсини тасдиқловчи  хужжат ва ёзма ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома   нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.

Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан танишиш учун қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

 

Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Абай кўчаси 4а уй. Тел: 71 244 62 72, 97 444 40-07, 97 428 74 75.

 

Кузатув кенгаши.

 

 

 

Print Friendly