“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига!!

“Ўзагросервис” АЖ Кузатув кенгашининг 2018 йил  19 апрелдаги мажлис қарорига асосан жамият акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши 2019 йил 20 май январь куни  соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Абай кўчаси 4а уй. манзилида жойлашган жамият маъмурий биносида ўтказилади.

 

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Ўзагросервис” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Саноқ комиссиясини тасдиқлаш;
  2. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  3. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2019 йил 5 январдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишининг айрим қарорларини ва “Ўзагросервис” АЖ акциядорларининг «Автосаноат Агротехсервис» МЧЖ иштирокчилари билан қўшма йиғилишининг қарорларини бекор қилиш тўғрисида.
  4. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти устав капитали миқдорини ошириш тўғрисида:
  5. Қўшимча акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш;
  6. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимларни маъқуллаш.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реестри)ни шакллантириш 2018 йил  14 май кунига белгиланди.

Акциядорлар  умумий йиғилишга  ўз шахсини тасдиқловчи  хужжат ва ёзма ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома   нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.

Йиғилиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан танишиш учун Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Абай кўчаси 4а уй. манзилга ёки ушбу телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин. 71 244 62 72, 97 444 40-07, 98 360  89 10.

 

  Кузатув кенгаши.

Print Friendly