“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига!!

Ўзагросервис” акциядорлик жамияти жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 29 июнь куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Абай кўчаси уй. манзилида жойлашган жамият маъмурий биносида ўтказилади.

Жамиятнинг электрон почта манзили: e-mail uzagro@uzagroservis.uz

Вебсайт: www. uzagroservis.uz

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ўзагросервис” АЖ акциядорларининг 2018 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

3. “Ўзагросервис” АЖ кузатув кенгашининг 2018 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

4. “Ўзагросервис” АЖ тафтиш комиссиясининг 2018 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

5. “Ўзагросервис” АЖ бош директорининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

6. “Ўзагросервис” АЖ ташқи аудиторининг 2018 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

7. “Ўзагросервис” АЖнинг 2018 йил якуни бўйича жамият бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

8. “Ўзагросервис” АЖнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш миқдори, шакли ва тартибини тасдиқлаш.

9. “Ўзагросервис” АЖда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

10. “Ўзагросервис” АЖ бош директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини келгуси йил молия-хўжалик якунига бўйича йиллик умумий йиғилиш ўтказгунга қадар узайтириш.

11. “Ўзагросервис” АЖ кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

12 “Ўзагросервис” АЖ тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

13. “Ўзагросервис” АЖда 2019 йил учун ташқи аудиторлик текширувини ўтказишга аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

14. “Ўзагросервис” АЖни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.

15. “Ўзагросервис” АЖнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхатини маъқуллаш.

16. “Ўзагросервис” АЖнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

17. “Ўзагросервис” АЖнинг янги таҳрирдаги ички ҳужжатларини тасдиқлаш.

18. Эмитентнинг 2018 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реестри)ни шакллантириш 2019 йил 25 июнь кунига белгиланди.

Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат ва ёзма ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.

Йиғилиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан танишиш учун Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Абай кўчаси уй. манзилга ёки ушбу телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин. 71 244 62 72, 97 444 40-07, 97 428 74 75.

Кузатув кенгаши.

Print Friendly