2019

Мундарижа

 

  1. I. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ             2

 

    

  1. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ

ВА ЙУНАЛИШЛАРИ.                                                                                    2

 

III. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ                 3

 

 

 

IV. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ БОШҚАРУВИ                                     4

 

 

 

V. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ                                 5

 

 

 

VI. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ УСТАВ ЖАМҒАРМАСИ                     5

 

 

 

VII. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 2018 ЙИЛ ДАСТУРИ        

       БЎЙИЧА                                                                                                       6

 

 

 VIII. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 2019 ЙИЛ УЧУН

        БЕЛГИЛАНГАН ИСТИҚБОЛ РЕЖАЛАРИ                                               9

 

IX.  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМА-

       СИНИНГ 2015 ФИЛ 28 ИЮЛДАГИ 207-СОНЛИ ҚАРОРИГА

       АСОСАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ФАОЛИЯТИ

       САМАРАДОРЛИГНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИНИНГ

        2019 ЙИЛ УЧУН РЕЖАСИ(ПРОГНОЗ)                                                   13

 

 

 

 

Х. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ

    2019 ЙИЛ УЧУН  МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ                                    13

 

 

 

 ХI.  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 2019 ЙИЛЛАРГА

       МЎЛЖАЛЛАНГАН УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ                                     18

 

 

 

 

 

 

 

  1. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Вазирлар Махкамасининг қарорлари билан сифатли махсулот ишлаб чикариш, хизматлар кўрсатиш, аҳолини иш билан таъминлаш буйича бир катор имтиёзлар берилиб борилмокда. Шунингдек,  сохаларда хукуматнинг бир қатор дастурлари қабул килиниб, тадбирлар амалга оширилмокда.

Кейинги йилларда саноатни ислох килиш, ишлаб чикариш ва бозор инфратузилмасини барпо этиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар худудга саноатни олиб кириш, саноат махсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда ахолининг даромадларини кўпайтириш имконини берди.

 “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4857-сонли фармони, 2016 йил 17 ноябрдаги “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2658-сонли қарори асосида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг  хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақоботни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 24 ноябрдаги 06-к-ПО-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги “Қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3751-сонли қарори билан “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тизимидан чиқарилиб алоҳида мустақил фаолият юритмоқда.

Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси,”Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Кимматли қоғозлар бозори тўгрисида”ги қонунлари ва бошқа мейёрий-хуқуқий хужжатларга мувофиқ олиб боради.

 

II. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ

 ВА ЙУНАЛИШЛАРИ.

 

 

Жамиятнинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун механизация ва сервис хизматларини кўрсатувчи машина-тракторпарклари фаолиятини бошқариш ва янада такомиллаштириш,уларнинг самарадорлигини ва рентабеллигини оширишга қаратилган чора-таббирларни амалга оширган ҳолда,молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.

 “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти асосий мақсади ва йуналишлари куйидагилардан иборат:

  • қишлок хўжалиги техникаси ва уларнинг эҳтиёт қисмларига бўлган талаб-эҳтиёжни ўрганиш,ҳамда сифат талаблари белгиланган ҳолда талабномаларни ишлаб чиқишга,асосан махаллий қишлоқ хужалиги машинасозлиги корхоналарига,шунингдек импорт орқали келтириш учун жойлаштириш;
  • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига сервис ва механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш соҳасида ягона техник сиёсат ўтказиш;
  • машина-трактор паркларининг юқори унумли, замонавий қишлок хўжалиги техникаси, энг аввало ватанимизда ишлаб чиқарилган техника билан, шунингдек уларга техникавий хизмат кўрсатиш учун ускуналар билан жихозланиш даражасини ошириш;
  • қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатишнинг замонавий усул ва технологияларини жорий этиш, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кўрсатилаётган хизматлар даражаси ва сифатини ошириш;
  • "Ўзагротехмаш" АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган эҳтиёт қисмларни дистрибьютерлик, дилерлик шартномаси ҳамда бошқа шартномалар асосида сотишни ташкил этиш;
  • Ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва касб-хунар коллежларининг "Агросервис" ҳудудий жамиятларининг филиаллари билан янада қалинрок ҳамкорлик қилиши, шунингдек механизаторлар меҳнатини рағбатлантириш борасида қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳисобига кадрлар тайёрлаш ҳамда бошқарув ходимларининг касб савиясини ошириш тизимини тубдан яхшилаш.

 

III. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 2016 йил 17 ноябрдаги “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2658-сонли қарорига асосан “Ўзагросервис”акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси:

Бугунги кунда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти таркибида 13 та ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлар, 165 та туман машина-трактор парклари, 8 та республика ва 6 та вилоят таъминот ва таъмирлаш корхоналари мавжуд бўлиб, тизимда жами 6600 га яқин ходимлар фаолият кўрсатади.

 

IV. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ БОШҚАРУВИ

 

 

V. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

 

Манзили:                                            Тошкент шахар,Шайхонтохур тумани

                                                             Абай кўчаси,4а-уй

 

Ҳисоб рақами:                                     20 210 000 900 702 457 001

                                                              АТБ “Агробанк Тошкент шахар

                                                              филиали

МФО:                                                     00 394

ИНН СТИР:                                           304 457 511

ОКПО:                                                    26706921

КФС:                                                       153

СОАТО:                                                  1726277

ОКЭД:                                                      70220

Телефон раками:                                    (71) 244-52-92.   

                                                     

VI. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ УСТАВ ЖАМҒАРМАСИ

 

Жамиятнинг устав капитали жамият акцияларининг номинал кқийматидан ташкил топади.

Жамият Устав капиталининг миқдори 247 034 787 000 (икки юз қирқ етти миллиард ўттиз тўрт миллион етти юз саксон етти  минг) сўмни ташкил этади ва   2 470 347 870 (икки миллиард тўрт юз етмиш миллион уч юз қирқ етти минг саккиз юз етмиш) дона эгаси ёзилган оддий ҳужжатсиз акцияларга бўлинган.

 

 Акциялар жойлашиши қўйидагича:

 

 

  • “Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган

корхоналарга кўмаклашиш ва рақоботни ривож-

лантириш Давлат Қўмитаси ҳузуридаги

давлат активларини бошқариш Маркази -         171 834 801 500 сўм (69,56 %) ;

  • “Агробанк” АТБ  -                                75 199 985 500 сўм (30,44 %) ;

 

 

 

 

 

 

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти устав фондининг тақсимланиши

 

 

 

Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш:

Жамиятнинг устав фонди қўшимча акциялари жойлаштириш йули билан кўпайтирилиши мумкин.

Қўшимча акциялар жамият томонидан ушбу уставдан белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.

Жамият устав фондини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялар миқдори – 800 000 000 000 (саккиз юз миллиард) сум умумий қийматга эга бўлган ҳар бирининг номинал қиймати 100 (юз) сўм булган 8 000 000 000 (саккиз миллиард) дона оддий акциялардан иборат.

II. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 2018 ЙИЛ ДАСТУРИ БЎЙИЧА

Ўзагросервис” акциядорлик жамияти таркибидаги туман машина-трактор парклари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига асосан пахтачилик, ғаллачилик ва боғдорчилик йўналишларида механизация ва сервис хизматларини кўрсатади.

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги туман машина трактор парклари ташкил этилган вақтда 3 447 дона қишлоқ хўжалик техникалари ва агрегатлари мавжуд бўлиб, тизим корхоналари томонидан кўрсатилаётган механизация хизматлари хажми Республика бўйича кўрсатилаётган механизация хизматларининг 14 фоизини ташкил этган.

2017 йил давомида “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар томонидан 1 725 дона жами қиймати 154,9 млрд. сўмлик янги қишлоқ хўжалик техника ва агрегатлари сотиб олинди.

2018 йилнинг 1 январига “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарда жами 5172 дона, жумладан,

  • 576 дона юқори унумли ҳайдов тракторлари,
  • 105 дона чопиқ тракторлари,
  • 442 дона транспорт тракторлари,
  • 1428 дона юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари,
  • 329 дона пахта териш машиналари
  • 2 292 дона бошқа қишлоқ хўжалик техникалари ва агрегатлари мавжуд бўлган.

Мавжуд техника паркини 38 фоизи ёки 2650 донаси 1 йилдан
5 йилгача, 11 фоизи ёки 724 донаси 6 йилдан 10 йилгача, 9 фоизи ёки
611 донаси 11 йилдан 15 йилгача бўлган техникаларни ҳамда 42 фоизи ёки 2906 донаси 15 йилдан юқори  даврийликга эга бўлган қишлоқ хўжалик техникаларини ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
4 январдаги “Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3459-сонли қарори қабул қилиниб, мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги машина-трактор паркларига 1 437.8 млрд.сўмлик 5666 та янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлар етказиб берилди.

Жумладан:

Ҳайдов тракторлар – 1135 та, чопиқ тракторлар – 1087 та, мини тракторлар – 322 та, дон ўриш комбайнлар - 396 та.

- юқори унумли сеялкалар – 200 та, оддий сеялкалар – 577 та, культиваторлар – 611 та, айланма юқори унумли омочлар – 709 та, пуркагичлар – 589 та, лазерли ер текислагичлар 40 та.

2017-2018 йилларда “Ўзагросервис” АЖ таркибидаги машина-трактор парклари жами 1 592.7 млрд.сўмлик 7391 та янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлар билан таъминланди.

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар томонидан 2017 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга, хусусан пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига 153,3 млрд.сўмлик механизация ва сервис хизматлари кўрсатилган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида  320,8 млрд.сўмни ташкил қилди ва ўтган йилга нисбатан жорий йилнинг 11 ойлигида механизация ва сервис хизматлари 143,4 млрд.сўмга ёки 234 фоизга ошган.

Кўрсатилган 320,8 млрд.сўмлик механизация ва сервис хизматларини 159,6 млрд.сўми ғалла ўриш ишлари, 59,0 млрд.сўми шудгорлаш, 19,5 млрд. сўми культивация ва 82,7 млрд. сўми бошқа механизация ва сервис хизматларини ташкил қилади. 2018 йилнинг якунига қадар “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти машина-трактор парклари томонидан механизация ва сервис хизматлари ҳажмини 400,0 млрд.сўмга бажарилишини ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз. Бу эса ўз навбатида хизматлар ҳажмини 2017 йилга нисбатан 381 фоизга ортишига эришилади.

Республикамизда мавжуд жами қишлоқ хўжалик техникалари, жумладан, чопиқ тракторлари, чигит экиш сеялькалари, ер текислагичлар, культиваторлар, чизеллар, тишли бороналар, минерал ўғит сепиш машиналари, пуркагичлар, транспорт тракторлари ҳамда ғалла ўриш комбайнлари “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти таркибидаги машина-трактор паркларида марказлашган ҳолатда таъмирлаш ва сервис хизматлари амалга оширилди.

Бугунги кунда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти  томонидан эҳтиёт қисмлар ва материалларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан Республикага жалб қилиш борасида Япония давлатининг “YANMAR” компанияси ва Италия давлатининг “AMA” заводлари билан ўзаро ҳамкорлик борасида музакоралар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга тадбиркорлик субъектларини машина трактор паркларига жалб қилиш, уларни ривожланиши ва модернизация қилиш самарадорлигини орттириш мақсадида 2019 йил 1 январига қадар машина-трактор паркларини бошқаришни энг самарали шаклини танлаш бўйича эксперимент ўтказиш таклифи билдирилган.

Бунга асосан “Ўзагросервис” АЖ таркибидаги 26 та туман машина-трактор паркларини бир ёки бир нечта тадбиркорлик субъектларига тегишли машина-трактор паркларининг устав жамғармасидаги таъсисчи улушини эллик бир фоизидан юз фоизигача бозор нархида сотиш ҳамда 3 та машина-трактор паркларининг устав жамғармаларидаги улушни кейинчалик уларни “Туман МТП” ДУКга айлантирган ҳолда тегишли туман ҳокимликларига баланс қиймати бўйича ўтказиш белгиланган эди. Самарқанд вилоятидаги “Пасдарғом Агросервис МТП” МЧЖ, Сурҳандарё вилоятидаги  “Жарқўрғон Агросервис МТП” МЧЖ, Сирдарё вилоятидаги “Гулистон Агросервис МТП” МЧЖларни ДУК ларга айлантириш ишлари тугатилди. 26 та туман машина-трактор паркларини бир ёки бир нечта тадбиркорлик субъектларига тегишли машина-трактор паркларининг устав жамғармасидаги таъсисчи улушини эллик бир фоизидан юз фоизигача бозор нархида сотиш ишлари давом этмоқда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларининг замонавий усулларини жорий қилиш мақсадида “Ўзагросервис” АЖ таркибидаги ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖ корхоналари ишлаб чиқариш қувватларидан рационал фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига хизмат турларини кўпайтириш ҳамда жаҳон андозасига мос келадиган замонавий сервис хизматларини ташкил этиш мақсадида  “Интеграл Агро Марказ” МЧЖ ташкил этилиб, ушбу марказнинг Республика бўйича 24 та филиаллари бугунги кунда фаолият юритиб келмоқда.

Бундан ташқари вилоятлардаги мавжуд қишлоқ хўжалик техникаларига ҳар бир мавсум учун уларни мавсумга тайёрлашда талаб қилинадиган эҳтиёт қисмлар рўйхатлари шакллантирилиб, жамият таркибида фаолият кўрсатиб келаётган таъминот корхоналари орқали мунтазам равишда қишлоқ хўжалик техникалари эҳтиёт қисмлари билан таъминланмоқда. Шу жумладан:

Жорий йилнинг пахта ва ғалла масумида ҳамда бошқа қишлоқ хўжалигидаги агротехник тадбирларни ўтказиш давомида ушбу тадбирларда  қатнашган барча турдаги мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалик техникаларида учраган носозликларни “Ўзагросервис” АЖ таркибига кирувчи “ЎзКейсСервис” қўшма корхонаси ва “ЎзКлаасСервис” МЧЖлари  томонидан 9,4 млрд. сўмлик таъмирлаш ва сервис хизматлари кўрсатилмоқда.

   

VIII. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 2019 ЙИЛ УЧУН

БЕЛГИЛАНГАН ИСТИҚБОЛ РЕЖАЛАРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январида “Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3459-сонли қарорларига асосан 2019 йилда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти машина трактор парклари томонидан яна қўшимча 1600 дона қишлоқ хўжалик техникалари сотиб олинади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига сервис
ва механизациялаштирилган хизматларнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш, кўрсатиладиган хизматлар сифати ва даражасини ошириш мақсадида “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти машина-трактор парклари томонидан
2018 йилда харид қилинган юқори аниқликда ишлайдиган, ресурс тежамкор, кўп функцияли қишлоқ хўжалик техникалари ва агрегатлари орқали сифатли механизация ва сервис хизматлар кўрсатилади. Жумладан “Плантер” русумли аниқ уялаб чигит экиш сеялкалари экиладиган чигит сарфини камайтириш билан бир қаторда, бир вақтнинг ўзида ҳам экиш, ҳам ўғитлаш жараёнларини бажариб кетади. Ҳудди шундай сотиб олинган лазерли ер текислагичлар бир вақтнинг ўзида  ишчи кучи, сарф харажатларини камайтириш билан биргаликда, ўта юқори аниқликда ер майдонларини текислаш ишларини амалга оширади. Шу билан бирга  2019 йил пахта йиғим терими мавсумида юқори унумли “John Deere” русумли пахта териш машиналари жалб қилинади, бир дона юқоридаги пахта териш машиналари ёрдамида 50-60 тоннадан пахта хосили териб олинади.

2019 йилда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти машина-трактор парклари томонидан сотиб олинган 322 дона боғдорчилик тракторлари ёрдамида боғ қатор ораларига ишлов бериш, боғдорчилик ва сабзавотчиликда амалга ошириладиган механизация хизматлари кўрсатилиши ҳисобига кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтирилишига эришилади.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига сервис ва механизациялаштирилган хизматларнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш, фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кўрсатиладиган хизматларнинг турини кўпайтириш, сифати ва даражасини ошириш ва бозор тамойиллари асосида қишлоқ хўжалиги амалиётига тадбиқ этиш йўналишида доимий изланишлар олиб борилмоқда, жумладан:

  • қўл меҳнатини  алмаштирувчи, ҳали етишмайдиган янги техникаларни ишлаб чиқариш ишларини ўзлаштириш;
  • “Агросервис МТП” МЧЖларда мавжуд юқори унумли техникалардан фойдаланиш ишларини тубдан яхшилаш;
  • “Агросервис МТП” МЧЖни меъёрий эҳтиёжи асосида техникалар билан таъминлаш;
  • муайян минтақавий ишлаб чиқариш технологиялари учун маҳаллий техникаларни блок-модул тамойиллари асосида амалга ошириш;
  • машиналарнинг конструктив элементларида уларнинг тенг ейилувчанлик, тенг мустаҳкамлик, чидамлилик ва таъмирбоплик хусусиятларини оширувчи технологиялардан фойдаланиш жараёнларини ўзлаштириш;
  • корхоналарда таъмирланган маҳсулотларни сертификациялаш ишларини кенг жорий қилиш;
  • янги техникаларини синаш ва мослашув давридан ўтиш жараёнида уларнинг техник ва ишончлилик даражаларини баҳолашнинг самарали илмий-услубиятини ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий қилиш.
  • янги замонавий диагностик асбоб-ускуналар билан  сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни жиҳозлаш;
  • Корхоналарни жаҳон стандартларига жавоб берадиган дастгоҳлар, асбоб ускуналар билан қуроллантириш;
  • Жаҳон стандартларига мос кўчма авто устахоналар ва техник сервис хизмати кўрсатувчи автомобиллар билан таъминлаш;
  • Жаҳоннинг илғор ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликда Савдо уйларини ташкил этиш;
  • Замонавий ахборот коммуникация-технологиялари билан таъминлаш,
  • Масофадан хизмат кўрсатиш, яъни ишда хатоликни аниқлаш, носозликларни аниқлаш, операторга информация бериш, Сервис марказига хабар юбориш дастурларидан фойдаланиш;
  • Техникаларнинг иш унумдорлигини, ҳосилдорликни, ёқилғи сарфини аниқлаш дастурларидан фойдаланиш;
  • Техниканинг иш вақтини анализ қилиш, яъни тўхталишлар вақтини камайтириш, ростлаш ишларини тахлил қилиш, ёқилғи сарфини оптималлаштириш;
  • Автоматик тарзда маълумотларни йиғиш ва сервис марказига хабар юбориш дастурларидан фойдаланиш;
  • Масофавий ташхис, яъни ишлаш қуввати, ҳар бир Техник қаров тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сервис марказига хабар бериш дастуридан фойдаланиш;
  • Замонавий жиҳозлар, асбоб ускуналар, диагностика асбобларидан тўғри ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш  учун корхоналардаги хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг малакаларини оширишда  ўқув курсларини ташкил этиш;
  • Механизация хизматлари сифатини ошириш, қишлоқ хўжалик техникаларидан унумли фойдаланиш учун операторлар ва механизаторлар малакасини оширишда ўқув курсларини ташкил этиш лозим бўлади;
  • Жойлардаги тизим корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бунда иноватцион технологиялардан фойдаланиш;
  • Тизимдаги корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил этишда Республикадаги шу соҳага оид Институтлар ва илмий текшириш институтларининг олимларини, илмий ходимларини жалб қилиш;
  • Тизим корхоналарида импортни оптималлаштириш мақсадида қишлоқ хўжалик техникалари учун четдан олиб келинаётган сифатли эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
  • Тизим корхоналаридаги, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ташкилотлардаги қишлоқ хўжалик техникаларини икки компонентли ёқилғида (Дизелъ-газ) ишлатиш чораларини кўриш;
  • Қишлоқ хўжалик техникаларини икки компонентли ёқилғида (Дизелъ-газ) ишлатишда тизим корхоналарида зоманавий Европа стандартларига жавоб берадиган техник сервис хизмати кўрсатиш марказларини ташкил этиш;

 

2017- 2019 йилларда механизация ҳизматларининг ўсиши

 

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти томонидан 2017 йилда 153,3 млрд. сўмлик механизация хизматлари (жами республикада амалга оширилган механизация хизматларидаги улуши 26 фоиз) ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида  320,8 млрд. сўмни ташкил қилди, 2019 йилда янги харид қилинган қишлоқ хўжалик техникалари ҳисобига “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти томонидан кўрсатиладиган механизация хизматлари хажмини 400,0 млрд. сўмга етказиш режалаштирилмоқда. Бу эса ўз навбатида Республикамизда кўрсатиладиган жами механизация хизматларидаги улуши 41 фоизни ташкил қилади.

IX. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2015 ФИЛ 28 ИЮЛДАГИ 207-СОНЛИ ҚАРОРИГА АСОСАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИНИНГ  2019 ЙИЛ УЧУН РЕЖАСИ(ПРОГНОЗ)

 

             Акциядорлик жамияти ишчи гуруҳи томонидан ишаб чиқилган ва Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган якка тартибдаги ижроия органи Бош директорнинг фаолиятини баҳолаш учун 2019 йилда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари(СМК) режаси прогнози:

 

 

 

т/р

Кўрсаткич

Солиштирма ҳажм

Режавий(прогноз) қиймати

1.

Активлар рентабиллиги

10

0,05

2.

Абсолют ликвидлик коэффиценти

10

0,20

3.

Молиявий мустақиллик коэфиценти

10

5,0

4.

Кредиторлик қарзларнинг айланиши (кунларда)

15

366

5.

Дебиторлик қарзларнинг айланиши (кунларда)

15

90

6.

Қоплаш (тўлов қобилияти) коэфиценти

10

2,20

7.

Дивиденд қайтими

15

16,6

8.

Дебитор қарзларни камайтириш кўрсаткичи

15

8

 

 

X.  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ

2019 ЙИЛ МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

          Акциядорлик жамияти 2019 йилда асосий фаолиятнинг даромадлари 1 млрд 585 млн. 975 минг сўмга, молиявий фаолиятнинг даромадлари 9 млрд 743 млн 403,6 минг сўмга режлаштираётган бўлса, харажатлар 10 млрд 168 млн 245 минг сўмга мўлжалланмоқда. Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси  1 млрд. 161 млн. 133,5 минг сўмни ташкил қилса, бюджетга 142 млн. 431 минг сўм  тўловлардан сўнг жамиятнинг соф фойдаси 1 млрд. 18 млн. 702,5 минг сўмни ташкил қилади. 

 

 

 

2019 йилда режалаштирилаётган тушумлари ва чиқимлари бўйича

бизнес режаси.

Минг сўм

Кўрсаткичлар номи

Режа 2019 йил

шу жумладан,

1- чорак

2 - чорак

3 - чорак

4 - чорак

1.

Асосий фаолият-нинг даромадлари:

1 585 975,2

396 493,8

396 493,8

396 493,8

396 493,8

А.

-бино ижарасидан олинадиган  даромад

1 296 432,0

324 108,0

324 108,0

324 108,0

324 108,0

Б.

-транспорт восита-лари ижарасидан олинадиган  даромад

156 000,00

39 000,0

39 000,0

39 000,0

39 000,0

В.

 -хисоблаш техника-лари ижарасидан олинадиган  даромад

133 543,20

33 385,8

33 385,8

33 385,8

33 385,8

2.

Молиявий фаолият-нинг даромадлари:

9 743 403,6

2 435 850,9

2 435 850,9

2 435 850,9

2435850,9

А.

-дивидендлар  шакли-даги даромадлар

745 667,22

186 416,8

186 416,8

186 416,8

186 416,8

Б.

-ПҚ-3459сонли қаро-рига асосан фоиз кўриншдаги даромад

8 997 736,4

2 249 434,1

2 249 434,1

2 249 434,1

2249434,1

3.

Харажатлар:

10168245,3

2 539 561,3

2 544 561,3

2 542 061,3

2542061,3

А.

 ПҚ-3459 сонли қарорига асосан 1% фоиз шаклидаги харажатлари(Узтехсаноатхолдинг)

1 799 546,7

449 886,7

449 886,7

449 886,7

449 886,7

Б.

 ПҚ-3459 сонли қарорига асосан 0,1% комиссия хизмати

0,00

0,00

0,00

0,00

0,00

В.

 Банк ҳизмати харажатлари

92 215,78

23 053,9

23 053,9

23 053,9

23 053,9

Г.

Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари:

4 716 519,6

1 179 129,9

1 179 129,9

1 179 129,9

1179129,9

 

 - ходимлар иш хақи

1 674 974,0

418 743,5

418 743,5

418 743,5

418 743,5

 

 -ходимларга тўлана-диган устама хақи                     

837 487,02

209 371,8

209 371,8

209 371,8

209 371,8

 

- овқат ва йул пули

546 449,59

136 612,4

136 612,4

136 612,4

136 612,4

 

-бир марталик муко-фот пуллари                                 

1 168 586,5

292 146,6

292 146,6

292 146,6

292 146,6

 

- моддий ёрдам пули

348 952,93

87 238,23

87 238,23

87 238,23

87 238,23

 

-қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун тўлов                                

115 069,55

28 767,39

28 767,39

28 767,39

28 767,39

 

-декрет ва бола парвариши учун тўлов                               

25 000,00

6 250,00

6 250,00

6 250,00

6 250,00

Д.

Иш хақи фондидан ягона ижтимойи тўлов (25%)

1 144 112,5

286 028,13

286 028,13

286 028,1

286028,13

Е.

Ёқилги мойлаш харажатлари

94 847,40

23 711,85

23 711,85

23 711,85

23 711,85

Ж.

Коммунал ҳизмати харажатлари,шу жумладан:

146 295,07

36 573,77

36 573,77

36 573,77

36 573,77

 

 - электр энергия сарфи

60 379,73

15 094,93

15 094,93

15 094,93

15 094,93

 

 

-сув сарфи

12 447,60

3 111,90

3 111,90

3 111,90

3 111,90

 

 - иссиклик энергияси сарфи

70 767,74

17 691,93

17 691,93

17 691,93

17 691,93

 

 - чиқиндилар учун тўлов

1 000,00

250,00

250,00

250,00

250,00

 

 - лифт тўлови

1 700,00

425,00

425,00

425,00

425,00

З.

Бошқа харажатлар:

2 174 708,1

541 177,03

546 177,03

543 677,03

543677,03

 

 -аудитор ва консуль-татив ҳизмати харажатлари

50 000,00

12 500,00

12 500,00

12 500,00

12 500,00

 

 -канцелярия хара-жатлари

158 869,64

39 717,41

39 717,41

39 717,41

39 717,41

 

 -хизмат сафари харажатлари

252 875,00

63 218,75

63 218,75

63 218,75

63 218,75

 

 -асосий воситалар-нинг эскириш харажатлари

997 963,46

249 490,87

249 490,87

249 490,87

249490,87

 

 -қимматли қоғозлар сақлаш харажатлари

15 000,00

0,00

5 000,00

5 000,00

5 000,00

 

 -ахборот коммуни-кация ва дастурлаш ҳизматлари бўйича харажатлар

15 000,00

5 000,00

5 000,00

2 500,00

2 500,00

 

 -бошка харажатлар (обуна, телефон, норма, оргтехника заправкаси ва автомобиль ремонти, ходимларнинг мажбурий сугуртаси ва х.к)

685 000,00

171 250,00

171 250,00

171 250,00

171250,00

4.

Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси(зарари)

1 161 133,5

292 783,38

287 783,38

290 283,38

290283,38

5.

Бюджет тўловлари ва бюджетдан таш-қари жамғармалар-га ажратмалар,шу жумладан:

142 431,03

35 607,76

35 607,76

35 607,76

35 607,76

 

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

3 575,00

893,75

893,75

893,75

893,75

 

-юридик шахслар-нинг мол-мулкига солинадиган солиқ

73 500,00

18 375,00

18 375,00

18 375,00

18 375,00

 

 -юридик шахслардан олинадиган ер солиғи

65 356,03

16 339,01

16 339,01

16 339,01

16 339,01

6.

Соф фойда (зарар)

1 018 702,5

257 175,62

252 175,62

254 675,62

254675,62

 

 2019 йил давомида “Ўзагросервис” АЖ Марказий Аппарати уз олдига куйилган максадларини амалга ошириш натижасида 1018702,5 минг сўм микдорида соф фойда олиш режалаштирилаётган бўлса тизимдаги корхоналар томонидан 2019 йилда жами  41 408 184 минг сўм миқдорида соф фойда олинади.

"Узагросервис" АЖ тизим корхоналарининг молиявий натижалари 2019 йил

ИСТИҚБОЛ РЕЖАСИ

 

 

 

 

 

 

минг сўм

Кўрсаткичлар

Жами

шундан чораклар бўйича

I-чорак

II-чорак

III-чорак

IV-чорак

1

Жами даромад

471 543 897

114 220 786

104 572 437

108 726 095

144 024 579

2

Харажатлар, шу жумладан

411 273 957

98 507 775

100 137 034

98 651 060

113 978 088

2.1.

Ягона солик 4%

18 861 756

4 568 831

4 182 897

4 349 044

5 760 983

2.2.

Шартли ўзгарувчан харажатлар

75 335 313

17 730 906

18 189 623

16 789 572

22 625 211

 

банк хизмати 0,7%

3 009 503

531 240

875 307

847 611

755 344

 

бошқалар

72 325 810

17 199 666

17 314 316

15 941 961

21 869 867

2.3.

Шартли доимий харажатлар

282 801 454

59 108 739

76 406 436

75 545 801

71 740 478

 

иш ҳақи ижтимоий суғурта харажатлари билан

66 162 421

13 830 582

17 291 867

18 036 911

17 003 061

 

амортизация ажратмалари

97 612 320

17 125 697

27 559 152

26 557 705

26 369 764

 

солик туловлари

31 313 338

7 752 584

7 673 860

8 960 289

6 926 605

 

коммунал тўловлар

2 499 900

569 750

626 300

624 050

679 800

 

молиявий кўмак

15 799 536

3 951 059

3 948 559

3 951 059

3 948 859

 

бошқалар

69 413 939

15 879 066

19 306 698

17 415 787

16 812 389

2.4.

Молиявий фаолият бўйича харажатлар

34 275 434

17 099 299

1 358 077

1 966 643

13 851 416

3

Баланс (фойда +, зарар -)

60 269 940

15 713 011

4 435 403

10 075 035

30 046 491

 

Фойда солиғи

8 437 792

2 199 822

620 956

1 410 505

4 206 509

 

Инфраструктура солиғи

664 028

74 503

200 849

226 211

162 465

 

Солиқ тўлангандан кейинги фойда

41 408 184

11 144 180

252 506

5 725 991

24 285 508

 

Рентабеллик даражаси (3-банд/1 банд)

10,1

11,3

0,3

5,8

21,3

4

Ишловчи ходимлар сони (киши)

7 390

 

 

 

 

5

1 кишининг ўртача иш ҳақи ижтимоий
суғурта тўловисиз

21 865

 

 

 

 

 

ХI. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 2019 ЙИЛЛАРГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

 

    1. йилларда жамият фаолиятининг устувор йўналишлари юзасидан қўйидаги чора тадбирлар амалга оширилади:
  • Инвестиция бўлими ходимларини хорижий ва махаллий инвесторларни жалб қилиш борасидаги  малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида махсус ўқув курсларига юбориш.
  • Ходимларнинг маънавий билим савияларини ошириш, фикрлаш доирасини кенгайтириш ва хорижий давлатлар амалиётларини республикамизда жорий қилиш мақсадида хорижий давлатларга малака ошириш учун юбориш.
  • “Ўзагросервис” АЖнинг расмий веб-сайтида Инвестиция бўлимини очиб, хорижий ва махаллий инвесторлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3751-сонли қарорига асосан «Ўзагросервис» АЖнинг 26 та машина-трактор паркларини тадбиркорлик субъектларига сотиш тўғрисида эълонлар жойлаштириш (хар бир корхона паспорти билан).
  • Махалий ва хорижий телевидения ва газета журналларда ПҚ-3751-сонли қарорига асосан «Ўзагросервис» АЖнинг 26 та машина-трактор паркларини махаллий ва хорижий инвесторларга сотиш ва давлат томнидан тақдим этиладиган имтиёзлар тўғрисида кенг ёритиш.
  • “Ўзагросервис” АЖнинг барча тизим корхоналари билан биргаликда хар бир туман МТПларда қишлоқ хўжалик техникаларини сифатли таъмирлаш ва созлаш ишларини амалга ошириш учун чет эл инвесторлари билан биргаликда замонавий асбоб ускуналар олиб келиш хамда замонавий юқори унумли техникаларни эхтиёт қисмларини қайта таъмирлаш ва созлаш ишларини амалга ошириш.
  • Тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқиладиган йиллик “Бизнес режа”ларига махаллий ва хорижий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш бўйича режа-топшириқ белгилаб бериш тизимини жорий этиш.

 

 

Бош директор в.б.                                                                Р.Хайитов

 

 

 

 

 

 

 

Интерактив хизматлар

Каталог продукции

Сўнги янгиликлар

19.06.2019
”Ўзагросервис” АЖ ғалла мавсуми илғорларини муносиб тақдирлашини эълон қилди

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлари томонидан ғалла ўрим-йиғими мавсумида етиштирилган ғалла ҳосилини қисқа муддатларда нес-нобуд қилмай, ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиб, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ташкил этиб, мавсумда фаол қатнашган комбайн операторлари ва ишчи-ходимлар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича моддий рағбатлантирилади.

Давлат порталлари

Сўровнома

Сизнингча ”Ўзагросервис” АЖ махсулотларининг сифати қандай?

Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Календар

Об-ҳаво

Сайт статистикаси

» Ҳозир сайтда 1
» Бугун 14
» Кеча 80
» Шу ҳафта 169
» Шу ой 1994
» Шу йил 10171
» Жами 22585